avatar
Куч
10.40
Рейтинг
+6.58

Мунаввара Ёкуббекова

Мақолалар

Ўзбек дўпписи

Блог им. allauyi
Дўппининг халқимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятини дўппи билан боғлиқ  эртак, афсона, ривоят, нақл, мақол, матал, иборалар мавжудлигидан ҳам билсак бўлади.
Халқимиз орасида энг кўп тарқалган ибораларга мурожаат қилайлик:
·        Бош омон бўлса, дўппи топилади.
·        Дўппининг тагида одам бор.
·        Дўпписи шу ерда, ўзи қаерда бўларди.
·        Дўппини осмонга ирғитади.
·        Дўпписи тор келиб қолди.
·        Дўппини олиб қўйиб ўйлаш керак.
·        Бўйлаб қараса, кишининг дўпписи бошидан тушади.
·        Дўпписи тушиб кетса, пул бериб олдиради.
·        Бирининг дўпписини бошқасига кийдириб юборади.

Ўзбек дўпписи

Блог им. allauyi
 
Дўппи – ўзбек халқининг  миллий маданий қадрияти, қадимий бош кийимидир. Халқимизнинг ижодкор даҳоси анъанавий либосимизнинг таркибий қисми сифатида ихтиро этган ушбу анжом яшаш тарзимиз, иқлим шароитимиз, нафосат меъёрларимиз диду завқимиз, маиший имкониятларимиз билан уйғун ҳолда юзага келган. Уни ёшлар ҳам, кексалар ҳам, ўрта ёшли кишилар ҳам севиб, ардоқлаб киядилар; бир бирларига совға қиладилар; сарполар таркибида болалари, қадрдонлари, қариндошлари, бўлғуси келинлари, куёвлари, қуда-андплари учун асрайдилар; қўли гул чевар қизлар ўзлари суйган, эъзозлаган кишилар учун атаб тикадилар./ Дўппи совға қилиш замирида «Азиз бошингиз омон бўлсин!» деган тилак ётади. Уни қоқиб-суқиб уй тўридаги девор қозиқларига илиш, баъзан ҳимояловчи матоларга ўраб токчаларга қўйиш одат тусига кирган. Кейинчалик кийиладиган, совға учун асраб қўйилган дўппилар таҳланиб ёки гумбаз шакли ҳимоя қилинган ҳолда сандиқларда, жовонларда, янги кўрпа тахларида сақланган. У халқимиз орасида энг эзгу туҳфа, энг мўтабар либос саналган.

Навоий даҳосидан баҳраманд бўлайлик!

Блог им. allauyi
Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Олтин бошнинг калла бўлгани шудир
(Эркин Воҳидов).

Алишер Навоий ўзбек халқининг буюк мутафаккир шоири, улкан жамоат арбоби, бетакрор салоҳият ва маънавият соҳиби бўлган шахсдир.Биз ушбу бобокалонимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Навоийнинг таваллуд куни – барча маърифатли, тараққийпарвар инсонларнинг байрами.

Алла фестивали саҳнаномаси

Блог им. allauyi
(Фестиваль ғояси ва саҳнаномаси муаллифи Мунаввара Ёқуббекова)

Фестиваль ташкилотчилари меҳмонларни кўтаринки кайфият билан мусқа садолари остида кутиб оладилар ва гуллар, шарлар, оналикни, фарзандларни улуғловчи шиорлар, турли миллатларнинг гўдак парвариши билан боғлиқ асбоб-анжомлари билан байрамона безатилган тадбирлар залига кузатиб қўйишади.
Саҳнага миллий кийимларда иккита бошловчи чиқиб келади.

Колыбельные на английском языке

Блог им. allauyi
Мы знаем, что огромное количество молодых девушек изучают английский язык. Думаю, им будет интересно прочитать и выучить колыбельную на этом языке.

CRADLE SONGS
Sweet and low, sweet and low,
Wind of the western sea,
Low, low, breathe and blow,
Wind of the western sea!

Песня любви и доброты

Блог им. allauyi
Колыбельная песня поётся для убаюкивания, для душевного спокойствия малыша, Когда исполняется эта песня простая и ясная мелодия, тихое, нежное слово, грациозный ласкающий жест, чувственная любовь матери к своему ребенку сливаются воедино и песня приобретает какое-то особенное волшебство, таинственное очарование. Эту песню, которую поют все матери мира объединяет одно чуство – чуство любви матери к ребёнку.

Алла қўшиқлари фестивали

Блог им. allauyi
Республика байналмилал маданият марказида 2010 йилнинг 10 ноябрь куни Республика байналмилал маданият маркази, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши “Аёллар қаноти”, Республика “Оила” илмий-амалий маркази, ҳамда “Алла уйи” маданий-маърифий маркази ҳамкорлигида ташкил этилган Байналмилал алла қўшиқлари фестивали бўлиб ўтди.

Topishmoq

Блог им. allauyi
Топишмоқ – топиладиган нарса, ҳодиса, жумбоқ. Мураккаб, чигал, белги-хусусияти яширин берилган бирор номалум нарса ёки ҳодиса. Халқ оғзаки ижодиётида топишмоқ алоҳида жанр бўлиб, энг қадим даврлардан бошлаб инсонларнинг онги, зеҳни ва уқувини чархлаш учун хизмат қилиб келган. Топишмоқларда истиора, кўчим, киноя, қочириқ йўли билан сўзларни кўчма маънода ишлатиб, имо-ишора бериш воситасида яширилган нарсани топиш талаб қилинади.

Эртак айтишни ўрганинг

Блог им. allauyi
Ҳаммамиз болалигимиздан турли-туман эртаклар тинглаб катта бўлганмиз. Баъзиларимиз балоғат ёшига етганда ҳам эртак китоблар ўқиш, фильм-эртаклар, мультфильмлар кўриш иштиёқини сақлаб қолганмиз. Бу – эртакларнинг сеҳрли олами ғоят мафтункор эканидан, албатта.

Исмнинг сири борми?

Блог им. allauyi
Исм – инсонга бериладиган ном, унинг шахсини белгилаш учун куйиладиган отдир. Қадимги аждодларимиз ота-она, бобо-бувиларнинг энг мухим вазифаси – зурриёди олдидаги мухим карзи унга муносиб исм куйиш деб хисоблаганлар.

Шажара

Блог им. allauyi
Инсон ўзининг онгли ҳаётини бошлаши билан, қизиқишлари доираси кундан кунга кенгайиб боради. Турли ижтимоий воқеа ҳодисаларни бошдан кечириш, кундалик муаммоларни ҳал қилиш баробарида уни ўз насл-насаби билан боғлиқ масалалар тобора кўпроқ қизиқтириб боради. Оиласининг ўтмиши, аждодларининг ким бўлганлиги, улар нима ишлар қилгани, қандай касб-кор билан шуғуллангани ҳақида кенгроқ маълумот олишга интилади. Бу маълумот унга ўзини ва ўзлигини тезроқ англаб олиши, аждодлар билими ва тажрибасига таяниб уларнинг ишларини самарали давом эттириши учун зарур.

«Алла уйи» – маърифат уйи

Блог им. allauyi
Она алласи фақат чақалоқ ором олиши учун айтилмайди, балки, унинг воситасида боланинг кўнгил дунёсига миллий руҳ киради.
Она тилидаги меҳр-муҳаббат, наслий туйғулар ва орзулар гўдакнинг жисму жонида илдиз қолдиради.
И.А.Каримов.

Алла – сирли, сеҳрли қўшиқ

Блог им. allauyi
«Алла! Сени илк бор дунёда қайси она айтди экан?! Сўзларингни ёзган қайси бир шоир, бастакоринг қайси замона?! Онанинг сени узун тунлар куйлаб чиқишидан мақсади фақат гўдакни ухлатишми?! Дунёда гўдак туғилган хонадон борки, беихтиёр муқаддас бу садо эшитила бошлайди ва бола ҳам, она ҳам, табиатнинг ўзи ҳам ширин, осойишта орзулар сукунатига сингийди… Аллада биз ҳатто хаёлимизга келтирмаган бошқа бир мўъжиза, муқаддас қудрат бор!»-деб ёзади Омон Матжон алла қўшиғини тавсиф этиб.

Мурғак жоннинг мўъжаз ватани – бешик

Блог им. allauyi
Бешик… Афсона ва ривоятларда «олтин», «кумуш» сифатлари билан таъриф этилган, не-не доноларни, не-¬не қаҳрамонларни ардоқлаб ўстирган пурҳикмат анжом. Аждодларимизнинг ижодкор даҳоси ихтиро қилган; неча-неча авлодлар синовидан ўтиб, сайқал топган муқаддас ўриндиқ. Бешик бошида айтиладйган аллаларда бола парвариши, тарбияси учун энг зарур анжом бўлмиш бешик тахтга ўхшатилади.

Оиламиз – оламимиз маркази

Блог им. allauyi
Ҳар бир инсоннинг ўз руҳий олами бўлади. Бу оламда унинг учун энг қадрли, энг суюмли бўлган унутилмас чеҳралар, лаҳзалар, эътиқод ва қадриятлар яшайди. Бу оламдаги энг муҳим нуқта, барча эзгуликларни бирлаштириб турувчи марказ эса – оиладир.